Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

10 октябр Қирғизистондаги Қирғиз-Турк Манас Университетининг Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. “Ўрта Осиё олимларининг Ислом маданиятига қўшган ҳиссаси” номли конференцияни Қирғиз-Турк Манас Университетининг ректори очиб берди ва меҳмонлар томонидан маърузалар қилинди.

Илмий анжуманда ўзбекистонлик вакиллар ҳам қатнашмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан қатнашаётган 3 илмий вакил: Ш. Умаров, О. Юсупов, О. Муҳаммадиев ва Имом Термизий халқаро марказидан профессор Ж. Мирзаевлар ҳам илмий анжуманда ўз маърузалари билан иштирок этди.

Асосий маърузалар Ўрта Осиё диёридан чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий ва бошқа алломалар, фақиҳлар ҳаётига бағишланган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Халқаро алоқалар бўлими

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!