Ўзбекистон декабрда ЕОИИда кузатувчи мақомини олади - Михаил Анисимов

Ўзбекистон декабрда ЕОИИда кузатувчи мақомини олади - Михаил Анисимов

Жорий йилнинг декабрида Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақомини олади.

Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазирлиги департамент бошлиғи Михаил Анисимов «Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва ҳамкорлик» онлайн-конференциясида қилган чиқишида айтди.

«Ўзбекистонга декабрда Евросиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи мақоми берилади», - деди Анисимов.

Ҳозирда ЕОИИда Молдова кузатувчи мақомига эга.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 24 январда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида ЕОИИ масаласида ўз фикрини билдирганди. Ўзбекистон президенти гап аъзолик эмас, ҳамкорлик тўғрисида кетаётганлигини таъкидлаганди.

 «Биз, албатта, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг хоҳиш-иродасига таянамиз», деганди Ўзбекистон раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!