Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси нега коммага тушди?

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси нега коммага тушди?

Ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг касалхонада ётганлиги акс этган фотосурат тарқалди. Фотосурат шарҳига “Санъат институти талабаси 5 кундан бери комада”, деб ёзилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди. Жорий йилнинг 19 февраль куни соат 12.30 ларда 18 ёшли Мадамин А. ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси 20 ёшли Жахонгир А. ўртасида келиб чиққан можаро, жанжалга айланган. Натижада Мадамин А. қўл жанги усулини қўллаб, иккаласи ерга йиқилган. Йиқилиш жараёнида Жахонгир А. бетон тўсиққа боши билан урилган. Оқибатда у тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (“Қасддан оғир тан жароҳати етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мадамин А. жиноят ишига гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган. Тергов давом этмоқда.

Шунингдек, ҳозирда Жахонгир А. жароҳлик амалиётидан ўтганлигини ва кома ҳолатидан чиққанлигини, шифокорлар унинг аҳволини мўътадил деб баҳолаётганлигини маълум қилинади.

Қўшимча маълумот, ҳозир аниқланишича, йигит яна комага тушиб қолган. Унинг тезроқ тузалиб кетишини, оиласи ва яқинларига куч ва сабр тилаймиз. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!