Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 000 АҚШ доллари сўрашди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 000 АҚШ доллари сўрашди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.И. ва Ж.С. бошқа бир фуқаро Ғ.М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишларини айтиб, эвазига 5 000 АҚШ долларини фиригарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!