Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати ходими “Озодлик” тарқатган хабарга раддия берди

Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати ходими “Озодлик” тарқатган хабарга раддия берди

"“Озодлик” радиоси бошловчисига кўра, гўёки мен “собиқ ҳокимнинг хорижга қочишга уринган пайт Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолингани ҳақидаги хабарларни рад этиб чиққан эканман”.

Бошловчининг бу иддаоси асоссиз ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини маълум қиламан.

Гап шундаки, 16 январь куни телеграм каналларда собиқ ҳокимнинг аэропортда юрган видеоси ҳамда Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида собиқ ҳоким Бош вазир Абдулла Ариповнинг ортида тургани акс этган сурат бир вақтда тарқалди. Эътибор беринг: сурат тарқалди.

Телеграм каналимда ушбу суратга изоҳ бердим. Яъни, изоҳда сурат сўзига алоҳида урғу бериб (икки марта сурат деганман), сурат аэропортнинг учиб келиш залида 14 январь куни соат 00:54 да олинганини айтиб, тармоқ фойдаланувчиларидан провокацияга берилмасликларини сўраганман. Постда шу куни тарқалган хабарлар юзасидан ҳеч қандай гап айтилмаган.

“Озодлик” радиоси ва бошқа муайян манбалар эса бу постимни бир ёқлама ва нотўғри талқин қилмоқда.

Тармоқ фойдаланувчилари ва кенг аудиторияга расмий манбага таянишларини, журналист ҳамда блогерларга эса хабар тарқатишда холис бўлишлари кераклигини эслатиб ўтаман."


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!