Ўзбекистон бир қатор давлатлар фуқароларига авиачипталар сотилишини тўхтатди

Ўзбекистон бир қатор давлатлар фуқароларига авиачипталар сотилишини тўхтатди

Беларусь-Польша чегарасидаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятнинг янада мураккаблашиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Aфғонистон, Сурия, Ироқ, Яман, Ливия ва Ливан фуқароларига Беларусга транзит учун авиачипталар сотишни вақтинча тўхтатди. Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан келган ноқонуний муҳожирларнинг катта гуруҳи Беларусь чегарасида бир неча ҳафтадан буён ЕИ ҳудудига киришга уринмоқда.

Шунга қарамасдан Польша бош вазири Матеуш Моравецки Польша Aфғонистон ва Ўзбекистондан Беларусь орқали ЕИга ўтадиган ноқонуний муҳожирларнинг янги оқимига дуч келиши мумкинлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!