Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни кўпайтирди

Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни кўпайтирди

Давлат статистика қўмитаси январь-июль ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ортди - 10,2 фоизга. 2017 йилнинг шу даврида 638,7 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда - 657,1 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди - 11,7 фоиз. 2017 йилда 553 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 650,6 минг тонна.

Портландцемент ҳажмида пасайиш кузатилди - 9,2 фоиз (2017 йилнинг шу даврида 4970 минг тонна, 2018 йилда - 4590,7).

Бундан ташқари, Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 7,5 фоизга ошди. 2017 йилнинг шу даврида - 322 дона, 2018 йилда - 2406.

Кун.уз


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!