Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади (Видео)

Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади (Видео)

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигиқўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида шу йилнинг 25-26 май кунлари Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди шиори остида TECHNO DISCOVERY-2019 фестивали ўтказилади.

Тошкент ҳарбий округининг Чирчиқ умумқўшин дала ўқув майдонидабўлиб ўтадиган ушбу фестивалда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, бошқа вазирлик ва идоралар ходимларилойиҳалари билан иштирок этади.

Фестивалда ҳарбий-техник соҳага оид ишланмалардан ташқари ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган инновацион лойиҳалар қабул қилинади.

Лойиҳалар 30 сонияли видео лавҳа ва фото материаллар тарзида, ишланма ва иштирокчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ёзилган ҳолда (+998 93) 671-75-47 рақамнинг Telegram-месенжерига юборилиши сўралади.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!