Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қор билан кутиб оладими – синоптиклар прогнози

Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қор билан кутиб оладими – синоптиклар прогнози

Бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Сибир антициклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача булган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.

Шу боис декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво  бўлиши кутилмоқда. Меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туради.

“Якшанба куни 27 декабрда ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб оладилар”, - дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, охирги марта Янги йил байрамида қор 2013 йил 1 январь кунида ёққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!