Ўзбекистон аҳолиси сони 33 миллиондан ошди

Ўзбекистон аҳолиси сони 33 миллиондан ошди

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 33085,2 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 428,5 минг кишига ёки 1,3 %га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16728,2 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16357,0 минг кишини (49,4%) ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2018 йил 1 октябрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3777,8 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%ни) ва Фарғона вилоятида 3665,6 минг кишини (11,1%), аксинча энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 825,8 минг кишини (2,5%) ва Навоий вилоятида 969,7 минг кишини (2,9%) ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,2%ни, Самарқанд вилоятида 2,1%ни, Қашқадарё вилоятида 2,0%ни, Жиззах ва Наманган вилоятларида 1,9%ни ва Тошкент шаҳрида 1,8%ни, аксинча энг кам ўсиш суръати Тошкент вилоятида 1,2%ни ва Қорақалпоғистон Республикасида 1,4%ни ташкил этди.

Manba: kun. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!