Ўзбекистон аҳолиси қанчага кўпайгани маълум қилинди

Ўзбекистон аҳолиси қанчага кўпайгани маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 млн 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 %га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг биринчи чорак якунлари бўйича Халқ сўзи га тақдим этган ҳисоботида қайд қилинган.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 865,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 510,7 минг кишини (49,5 %) ташкил этди.

Доимий аҳоли сонининг асосий ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши (2019 йил 1 апрел ҳолатига; жамига нисбатан % да) Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 апрел ҳолатига Республика доимий аҳоли сонининг 30,4 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5 %и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,1 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Туғилиш. 2019 йилнинг январь-март ойларида 159,5 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффитсиенти 19,4 промиллени ташкил этди ҳамда 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 промиллега ошганлиги (2018 йилнинг январь-март ойларида 18,2 промилле бўлган) кузатилди.

2019 йил январь-март ойларида

  • Доимий аҳоли сони 120,3 минг кишига кўпайди.
  • Тирик туғилганлар сони 159,5 минг нафарни ташкил этди.
  • 37,1 мингта вафот этганлар қайд этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!