Ўзбекистон 140чи давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Ўзбекистон 140чи давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Сент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.

Ҳужжат мамлакатлар ҳукуматлари номидан уларнинг БМТдаги доимий вакиллари, Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Инга Ронга Кинг томонидан имзоланди.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб денгизи ҳавзаси мамлакатлари билан ҳамкорлигини фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Маълумот учун, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020-2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018-2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!