Uzbekistan Airways иккита вертолётини сотувга қўйди

Uzbekistan Airways иккита вертолётини сотувга қўйди

Uzbekistan Airways АЖ ишлатишдан чиқарилган авиация техникасини сотувга қўйди. Бу самолёт паркини янада унификация ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилмоқда.

Сотувга қўйилган техникалар орасида 1991 йилда ишлаб чиқарилган МИ-8МТВ-1 (нархи 1 224 904 доллар) ва 1992 йилда ишлаб чиқарилган худди шу моделдаги (нархи 1 274 265 доллар) вертолётлар бор.

Шунингдек, сотувга авиация двигателлари қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!