Uzbekistan Airways ҳам имтиёз ва преференциялардан маҳрум қилинади

Uzbekistan Airways ҳам имтиёз ва преференциялардан маҳрум қилинади

Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхатига 32 ташкилот киритилди. Улар орасида «Ўзбекнефтегаз», «Ўзбектелеком», «Ўзбекистон почтаси», UzAuto, Uzbekistan Airways, «Ўздонмахсулот» ва бошқалар бор.

Президент 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Президенти Администрациясига киритиш кўрсатмасини берди.

Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш белгиланган.

Бунинг учун Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!