Uzbekistan Airways барча авиақатновларга чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways барча авиақатновларга чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways байрам муносабати билан барча авиақатновларга чегирма тақдим этади, деб хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан 25 ноябрдан 8 декабргача бўлган сотув даврида авиакомпаниянинг барча мунтазам авиақатновларидаги эконом ва бизнес класс чипталарига 8% чегирма тақдим этади.

Авиачипталарни авиакомпания www.uzairways.com сайти, мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали, агентликлардан ва авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари орқали харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишки таътил муносабати билан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 22 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways томонидан 50% чегирма тақдим этилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!