Uzbekistan Airways: "АҚШга киришда қўшимча талаблар қўйилган"

Uzbekistan Airways: "АҚШга киришда қўшимча талаблар қўйилган"

АҚШга бораётган ёки транзит орқали ўтадиган йўловчилар учун қўшимча талаблар қўйилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йўловчилар парвоздан камида 24 соат олдин топширилган манфий жавобли ПЗР тести талаб қилинади. Шунингдек, йўловчилар махсус аттестация варақасини тўлдириши ва рўйхатдан ўтиш пайтида уни босма шаклда тақдим этиши шарт.

АҚШга бораётган ёки транзит орқали ўтадиган йўловчилар, келишларидан камида 15 кун олдин COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлиши керак. Қуйидаги вакциналар қабул қилинади: AstraZeneca (SK Bioscience), AstraZeneca (Vaxzevria), Covishield, Covaxin, Janssen, Moderna (Spikevax), Pfizer-BioNTech (Comirnaty), Sinopharm ва Sinovac.

Ушбу вакциналарнинг комбинацияси (ўзаро қўлланилиши), агар улар камида 17 кун оралиғида киритилган бўлса, рухсат этилади. Бу:

  • АҚШ фуқароларига;
  • АҚШда яшаш гувоҳномасига эга шахсларга;
  • 18 ёшга тўлмаган йўловчиларга;
  • соғлиғи сабабли вакцинани ололмаслигини тасдиқловчи шифокорнинг мактубига эга йўловчиларга;
  • АҚШ, бошқа ҳукумат ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тақдим этилган таклифнома хати ёки бошқа расмий ҳужжатга эга, хизмат юзасидан саёҳат қилаётган йўловчилар учун амал қилмайди.

АҚШ фуқароларига муддати ўтган паспорт билан киришга рухсат берилади. Бу келиши билан амал қилиши керак бўлган вақтинчалик паспортларга тааллуқли эмас. Йўловчилар ўз-ўзини изоляция қилиш ёки карантинга олинишга мажбур бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Axmad
    Talab har kuni Msksikadan 1000 dan ziyod odam bemalol utib ketayabti
    Axmad
    Foydasi yuq barbir