“Uzbekistan Airways” 12 та “Airbus” самолётини харид қилишга оид шартнома имзолади
Самолётларнинг 8 таси А320neo ва 4 таси А321neo русумларига тегишли.
“А320neo оиласининг ушбу ҳаво кемалари бизга Марказий Осиё минтақасидаги мавқеимизни янада яхшилашга ва минтақа ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам парвозлар харитасини сезиларли даражада кенгайтиришга ёрдам беради”, – деди “UzAirways” бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.
Улар ёнилғи тежамкорлигининг камида 20 %ини таъминлайдиган янги авлод двигателлари ва энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).