Uzbekistan Airports 2019 йилда қанча зарар кўрди?

Uzbekistan Airports 2019 йилда қанча зарар кўрди?

Uzbekistan Airports 2019 йилни 4,3 миллиард сўм зарар билан якунлаган. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталига таяниб, Spot хабар берди.

Uzbekistan Airports компанияси 2019 йилнинг охирида ташкил этилган — илк акциялар октябрь ойида чиқарилган, декабрда эса устави, 2020 йилнинг январида — ижро тузилмаси тасдиқланган эди.

14 октябрь куни ўтказилган йиғилишда Uzbekistan Airports раҳбари Равшан Исмоиловга компания томонидан 2019 йилда кўрилган зарарни қоплаш бўйича чоралар кўриш вазифаси топширилган.

Аввалроқ пандемия сабабли Uzbekistan Airways 2020 йилнинг биринчи ярмида 767,7 миллиард сўм зарар кўргани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways ва мамлакатдаги аэропортлар солиқ имтиёзлари, кредитлар бўйича имтиёзли давр ва пандемия даврида айланма маблағларни қўллаб-қувватлаш учун ноль ставкали кредит олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!