“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Бугун, 11 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси Ислом Абдурахмонов иштирокида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “UzHydroPower” заводида гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш, кичик ва микро ГЭСлар қурилишини кенгайтириш ҳамда ушбу жараёнда давлат-хусусий шериклиги асосида хусусий сектор иштирокини ошириш масалаларига бағишланган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Жамият тизимидаги “Гидропроект” АЖ ҳамда бошқа ташкилотларнинг масъул раҳбарлари, “Туронбанк” АТБ мутасаддилари, шунингдек, 20 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этди.

Мулоқот аввалида Президентимиз ташаббуси ҳамда қўллаб-қувватлови остида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, истиқболли лойиҳалар, кичик ва микро ГЭСлар қурилиши, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар юзасидан батафсил тақдимот ўтказилди. Жумладан, тадбиркорларга кичик ва микро ГЭСлар учун мақбул ҳудуд ва локацияларни аниқлаш, лойиҳалаштириш, техник ечим ва зарур гидроагрегат, турбина, генератор ҳамда бошқа ускуналарни танлаш, етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш ва объектларни ишга туширишга қадар бўлган жараёнлар бўйича батафсил амалий тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида дуч келаётган масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари билан бевосита зарурий ахборот алмашдилар.

Мутахассислар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, техник талаблар, ускуналарни танлаш ва етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишлари, объектларни ишга тушириш, шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш масалалари юзасидан саволларга аниқ ва амалий жавоблар берилди. Шунингдек, “Туронбанк” мутасаддилари томонидан имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятлари, молиялаштириш шартлари ва зарур тартиб-таомиллар бўйича тушунтиришлар берилди.

Жамият хусусий сектор вакилларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларни нолдан бошлаб, уларни тўлиқ ишга туширишга қадар бўлган барча босқичларда зарур ташкилий