Ўзбек ва белорус киноижодкорлари ҳамкорликда янги фильмни суратга олишни бошлади - видео

Ўзбек ва белорус киноижодкорлари ҳамкорликда янги фильмни суратга олишни бошлади - видео

Фарғонада ўзининг жасорати ва ватанпарварлиги билан машҳур бўлган Улуғ Ватан уруши қаҳрамонига бағишланган фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди.

Фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Беларусфильм” киностудияси ҳамкорлигида суратга олинмоқда.

Фарғона бўлиб ўтган анъанавий “ликопча синдириш” маросимига “Беларусфильм” киностудияси бош директори Владимир Карачевский, агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов, суратга олиш гуруҳлари аъзолари ва киноижодкорлар жамоаси ташриф буюрди.

“Ҳозирги кунда дунё билан кино тилида гаплашиш, қадриятлар, катта ва дўстона оиламиз ҳақида, қариндош-уруғ ва дўстларга ҳурмат ва эҳтиром, чинакам садоқат ҳақида гапириш жуда муҳим. “Осиё арслони” фильми қаҳрамони Мамадали Топволдиев нафақат ўзбек, балки беларус халқининг ҳам қаҳрамони ҳисобланади. Ушбу фильм дўстлик, ҳаёт учун кураш, ўзгаларни ҳаётини сақлаш ва фидойилик ҳақида ҳикоя қилади”, — деди “Беларусфильм” бош директори Владимир Карачевский.

Ўзбек ва Беларусь кинематографи томонидан тенг улушларда молиялаштирилаётган фильм Фарғона вилоятида туғилган, урушда партизан разведкачиси сифатида иштирок этган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев (Беларус партизанлари уни “Казбек” деб аташган) ҳақида ҳикоя қилади. Фильмга Муҳаммадали Искандаров режиссёрлик қилади.

Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари киноижодкорлар олдига халқ қаҳрамонлари образларини кинода абадийлаштириш вазифасини қўймоқда. Мамадали Топволдиев эса ўзбек халқининг ҳақиқий миллий қаҳрамони.

Топволдиев асирга тушиб, қочиб кетади ва партизанлар сафига қабул қилинади. У кўприклар ва йўлларни миналайди, душманнинг 19 та эшелонини рельсдан чиқариб юборади, фашистлар Германиясига ақлга сиғмайдиган зарар етказади ва уларни даҳшатга солади. Қўл жангида у 76 фашистни йўқ қилади, битта немис генералини ва ғалаба учун қимматли маълумотларни тақдим этган жуда кўп офицерларни асирга олади. Нацистлар Казбекнинг боши учун 50 минг рейхсмарка ваъда қилишади.

Унинг номи билан боғлиқ бир нечта ҳикоялар мавжуд. Ҳар бир операциядан кейин у дарахтга ханжар билан Казбек номини ўйиб ёзиб қолдирарди, шу тарзда у ўз изини қолдирган ва немисларни қўрқувда ушлаб турган. Мамадали Топволдиевнинг хизматдошлари уни Кавказдаги улуғвор тоғга қиёслаб, Казбек деб аташган, немислар эса Осиё арслони номини беришган. 1944 йилда Сталин унга “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвонини берган.

Миллий қаҳрамон “Казбек” образини Улуғбек Қодиров гавдалантиради. Фильм реалистик жанговар саҳналар, кинохроникалар ва чуқур эмоционаллик билан томошабинларни хурсанд қилишни ваъда қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!