Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Ҳа, топшира олади.

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, Ўзбекистонда тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Низомда ўзбек (ёки рус) тилларида ўқиган абитуриент ОТМнинг рус (ёки ўзбек) тилидаги йўналишига ҳужжат топшира олмаслиги ҳақида бирорта тақиқ йўқ.

Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент бемалол рус тилида тест синовлари топшира олади (ёки аксинча).
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!