Ўзбек-қирғиз можаросида қанча одам жароҳат олгани маълум бўлди

Ўзбек-қирғиз можаросида қанча одам жароҳат олгани маълум бўлди

Табиий ресурслар бўйича низо туфайли Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида можаро юзага келгани ҳақида хабар бергандик.

Сўх чегарасидаги тўқнашувларда 25 киши жароҳат олгани айтилмоқда. Улардан иккитаси реанимацияда.

РИА Новости хабарига кўра, яраланганларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари.

Олдинроқ ушбу можарода ўзбеклардан ҳам кўплаб одамлар жароҳатлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонлик чегарачилар Тожикистондан чиқариб юборилгани ҳақида хабар берилган эди. Қарама-қарши томондаги ер участкасига эгалик ҳуқуқини шубҳа остига қўйган маҳаллий аҳоли бу низони қўзғашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!