Ўзбек олимлари қимматбаҳо металлар яширин конларини топишнинг ноёб усулини яратганини маълум қилди

Ўзбек олимлари қимматбаҳо металлар яширин конларини топишнинг ноёб усулини яратганини маълум қилди

Шотландиянинг Глазго шаҳрида Минерал конлар амалий геология жамияти конференцияси бўлиб ўтди. Унда ўзбек делегацияси ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ‘‘Дарё’га Инновация вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

SGAнинг 15-конференциясида 75 давлат вакиллари иштирок этган. Конференциясида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директор ўринбосари Рустам Холматов қатнашиб, илк бор Ўзбекистон номидан маъруза қилган.

Маърузада, Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар яширин конларини қидириш, типлаштириш ва баҳолашнинг минерал-геокимёвий нанотехнология усули ҳақида маълумот берилган.

Рустам Холматовнинг айтишича, бугунги кунда сиртки қатламдаги барча конлар аллақачон топилган, эндиги мақсад – қимматбаҳо металларнинг яширин конларини топишдан иборат.

Бундан ташқари, Илғор технологиялар марказининг Геофизика ва наноминерология лабораторияси етакчи илмий ходими, профессор Рустам Конеев постер маърузаси билан иштирок этган.

Қўшимча қилинишича, конференция сўнгида ўзбек олимлари Чехия Геология хизмати билан қўшма тадқиқотлар бўйича музокаралар олиб борган.

Маълумот учун, Минерал конлар амалий геологияси жамияти (SGA) — 1965 йили ташкил этилган бўлиб, жаҳонинг 1300 дан ортиқ илм-фан ва тоғ-кон саноати вакиллари унга аъзо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!