Ўзбек Марадонаси: «Бизнинг авлоднинг асосий кумири Марадона бўлган...»

Ўзбек Марадонаси: «Бизнинг авлоднинг асосий кумири Марадона бўлган...»

ОКМК клуби бош мураббийи, «Ўзбек Марадонаси» Миржалол Қосимов кеча, 25 ноябрь куни вафот этган аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Марадонанинг ўйинларини 1986 йили Мексикада ўтган жаҳон чемпионатида кўрганмиз. Ўшанда 16 ёшда эдим. Унинг Англия дарвозасига киритган иккинчи тўпи футбол тарихидаги энг чиройли голлардан биридир. Буни такрорлаш деярли имконсиз. Тўғри, Месси ҳам шунга ўхшаш гол урди, лекин Марадонанинг голи чиройлироқ деб ҳисоблайман. 

Бизнинг авлоднинг асосий кумири Марадона бўлган. Маҳаллада футбол ўйнасак, ҳамма болалар футболкасига унинг исмини ёзиб олишарди. Ҳатто сочларимизни Марадонаникидек ўстирардик.  Мени «оқтепалик Марадона» деб аташарди. 

У ҳали ёш эди. Унинг мухлисларига таъзия билдираман», – дейди Қосимов "Tribuna.uz" мухбирига.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!