Ўзбек курашчилари Осиё чемпионатини 4 та медаль билан бошлашди
Баҳрайннинг Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Биринчи кун доирасида Ўзбекистонлик “классик” курашчилар 4 та медалга сазовор бўлишди.
Унда -77 кг вазн тоифасида иштирок этган Самандар Бобоназаров қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Азаматжон Абдубаннобов (-87 кг) ҳамда Темурбек Насимов (-130 кг) шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Алишер Ғаниев (-55 кг) эса бронза медали билан тақдирланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).