Ўзбек боксчилари Осиё чемпионатида 14 та медалга эга бўлди

Ўзбек боксчилари Осиё чемпионатида 14 та медалга эга бўлди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сайти хабар берди.

Хусусан, мусобақада ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган ўзбек боксчилари қуйидагилар:

Ўғил болалар:

Бронза медаль

-52 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов 

-60 кг: Раҳматилло Тошпўлатов

Кумуш медаль

- 56 кг: Хуршид Расулжонов

- 60 кг: Жавлонбек Йўлдошев

- 69 кг: Нурислом Исмоилов

- 91 кг: Амиршоҳ Самадов

Олтин медаль

- 75 кг: Суҳроб Қайимов

- 81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Қизлар:

Бронза медаль

-51 кг: Сайдинисо Муҳаммадалиева

-54 кг: Насиба Ҳайруллаева

-60 кг: Зиёда Ярашева

-64 кг: Дилфуза Бекова

-69 кг: Хадичабону Абдуллаева

Кумуш медаль

-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!