“UzAutoMotors”га қарши очилган иш кўриб чиқилмоқда

“UzAutoMotors”га қарши очилган иш кўриб чиқилмоқда

“UzAutoMotors” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан автомобиллар таннархи ва нарх қўлланиши асослилиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида текширув ўтказилган.
 
Айни пайтда ушбу текширув натижалари бўйича видеоконференц алоқа режимида “UzAutoMotors” АЖ томонидан қонун талаблари бузилиши, автомобил нархларини шакллантиришда монопол юқори нарх қўлланиши аломатлари аниқланганлиги юзасидан Монополияга қарши кураш қўмитаси томонидан қўзғатилган иш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

"Жараённи кузатиб бормоқдамиз. Кўрамиз", деб ёзади у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!