UzAuto Motors устидан яна бир сўров юборилди

UzAuto Motors устидан яна бир сўров юборилди

UzAuto Motors устидан яна бир сўров юборилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

"Вазиятдан келиб чиқиб, енгил автомобилларга жорий этилган амалдаги импорт божи ва акциз солиғи ставкаларини пасайтириш ва импорт асосида келтирилган енгил автомобиллар учун сертификатлаштириш, климатик синовдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Қудратовга депутатлар Р. Кушербаев, Д. Ғаниев, Н. Жумаев томонидан "парламент назорати" тартибида депутатлик сўрови юборилди. 

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 

Бу ўз ўрнида автомобил саноатидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни комплекс қайта кўриб чиқиб, Жаҳон савдо ташкилоти талабларига тайёрлаш ва мувофиқлаштириб боришни талаб этади", – деб ёзади у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!