“UzAuto Motors” Тожикистонда ўз автомобилларини сотишни бошлади

“UzAuto Motors” Тожикистонда ўз автомобилларини сотишни бошлади

“UzAuto Motors” компанияси Тожикистонда “Chevrolet”нинг тўртта моделини сотишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўшни мамлакатдаги мижозларга “Spark”, “Cobalt”, “Nexia” ва “Lacetti” моделлари таклиф қилинмоқда.

Таъкидланишича, “Lesinvest” компаниянинг расмий дистрибютори сифатида Тожикистонда “Chevrolet” сегментациясидаги автомобилларни сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни бошқариб боради.

Компания автомобилларни рақобатбардош нархларда сотишни таъминлаш мақсадида дилерлик тармоғини ривожлантириш ва Тожикистон банклари билан ҳамкорликда кредит дастурларини ишга туширишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “UzAuto Motors” Тожикистонда ўз автомобилларини йиғишни йўлга қўйиши хабар қилинган эди. Бунинг учун “Auto Motors Tadjikistan” қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланган эди.

https://telegra.ph/UZAUTO-MOTORS-TOJIKISTONDA-CHEVROLET-BRENDINI-TAQDIM-ETADI-09-03


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!