UzAuto Motors: маҳаллийлаштириш сари

UzAuto Motors: маҳаллийлаштириш сари

2020 йил 29 декабрдаги ҳукумат қарорига мувофиқ, UzAuto Motors ҳозирги пайтда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш арафасида компания журналистлар ва блогерларни Тошкентдаги «UzAuto Motors Powertrain» АЖ заводида жумладан, Tracker-2 учун ҳам двигателларни маҳаллийлаштиришга оид олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

UzАuto Motors Powertrain Ўзбекистон бозори, шунингдек, Россия, АҚШ ҳамда МДҲ давлатларига экспорт учун оптимал қувват ва ёқилғи сарфини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилган бензин ва би-ёқилғили(бензин/газ) B-DOHC (Double Overhead Camshaft) иккинчи авлод двигателларини ишлаб чиқармоқда. Айни пайтда ишчан ҳажми 1,2 л ва 1,5 л.дан иборат икки типдаги двигателлар ишлаб чиқарилмоқда ва улар Chevrolet Spark, Chevrolet Cobalt, Chevrolet Lacetti ва Chevrolet Nexia3 автомобилларига ўрнатилмоқда.

Айни пайтда саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳозирлик кўрилаётган янги моделлар Chevrolet Tracker-2 ва Chevrolet Onix учун двигателлар айнан UzАuto Motors Powertrain корхонасида ишлаб чиқарилади. Янги моделлар учун двигателларни маҳаллийлаштириш – Республика президенти Шавкат Мирзиёев томонидан автосаноат тармоғи трансформацияси бўйича белгиланган муҳим истиқболли вазифалардан биридир. Завод фаолияти машиналар учун асосий бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга қаратилган ва бу эса янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий бозорни зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш имконини беради.

UzАuto Motors Powertrain, шунингдек, кранк мили, цилиндрлар блоки ва цилиндрлар блоки бош қисми сингари двигателларнинг асосий таркибий қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ушбу компонентларни ишлаб чиқариш завод ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми саналади. Корхона маҳсулотлари сифат ва GM-GMS (Global Manufacturing System) ишлаб чиариш тизими бўйича жаҳон талабларига жавоб беради.

Компаниянинг ўзига хослиги – у Марказий Осиёда алюминий цилиндр блоки бош қисмларини ишлаб чиқарувчи биринчи ва ягона завод ҳисобланади. Бу чиндан ҳам уникал ҳолат, боиси, қуйма ва йиғув ишлаб чиқариш бир ҳудудда бирлаштирилган ва бу логистикани сезиларли даражада осонлаштириб, бутловчи қисмлар транспортировкаси учун харажатлар қисқаришини таъминлайди. Компанияда 1100 нафарга яқин одам ишлайди ва зарур ҳолатда хорижий мутахассислар жалб қилинади.

Айни пайтда UzАuto Motors Powertrain’да Chevrolet Tracker-2 Turbo учун янги двигателларни ишлаб чиқаришни жорий этиш устида иш олиб борилмоқда – бу мақсадда янги ишлаб чиқариш линияси йўлга қўйилган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида цилиндр блокини алюминий қуйиш ҳамда метални қайта ишлаш ва двигателларни йиғиш ишлари олиб борилади. Ҳозир линияни синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш учун оптималлаштириш ва мослаштириш жараёнлари кечмоқда. Янги линиянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 190 мингта двигателни ташкил этади ва 50% автоматлаштирилган бўлади, бу ўз навбатида двигателлар йиғишда инсон омили кўрсаткичини сезиларли даражада пасайтиради.

«Tracker-2 учун двигателлар шу ерда йиғилади, – дейди «UzAuto Motors Powertrain» двигателларни йиғиш ва тестдан ўтказиш муҳандислари ҳамда меҳнатни меъёрлаштириш муҳандислари менежери Равшан Раҳмонов. –Chevrolet Tracker-2 Turbo’ни сотувга чиқариш июлдан бошланади. Президент қарори билан олдимизга маҳаллийлаштириш даражасини ошириш вазифаси қўйилган. Бу энди кўпроқ авто бутловчи қисмлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишини англатади, демак, уларни хориждан сотиб олиш зарурати ўз-ўзидан барҳам топади. Бундан ташқари, янги иш ўринлари яратилади».

Chevrolet Tracker-2 кроссовери уч цилиндрли турбозарядловчи двигателга эга бўлиб, бу қувват агрегатининг юқори тежамкорлиги ва иш самарадорлигини таъминлайди.

Tracker-2 модели жиҳозлари орасида ёруғлик диодли кундузги юриш чироқлари, ускуналар панелининг рангли экрани, Chevrolet MyLink 8 дюймли сенсор дисплейи, 6та динамикли аудиотизим, мультифункционал рул ғилдираги, кондиционер, панорамали люк, орқа кўриш ойналарининг электр мувофиқлаштирилиши ва орқа кўриш ойналарининг истилиши, олд ва орқа ойна кўтаргичлар ҳам кўзда тутилган.

UzAuto Motors: маҳаллийлаштириш сари

UzAuto Motors: маҳаллийлаштириш сари

UzAuto Motors: маҳаллийлаштириш сари

UzAuto Motors: маҳаллийлаштириш сари

UzAuto Motors: маҳаллийлаштириш сари

Қўшимча тариқасида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасининг барча корхоналари каби UzАuto Motors Powertrain ҳам атроф-муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор билан ёндашади. 2014 йилда компания экологик менежмент тизимини жорий этди ва ISO 14001 халқаро сертификатига эга бўлди. 2018 йилда ISO 50001 энергетик менежмент тизими жорий этилди ва бу қувват сарфини камайтириш ҳамда энергия ресурсларини тежашга эришиш имконини берди. Завод ҳудудида оқава сувларни тозалаш станцияси ўрнатилган, у сувни рекорд даражадаги паст кўрстакичларгача тозалашга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    kamol
    Nma didi bu aldoqchila yana
    Xammasi quruq vada. 25 yil boldi xali xam tayinli lokolizatsiya yolga quyilmagan. Kopchiligi tepada dolyada chettan opkirishiga
    ㅤㅤㅤㅤㅤ
    Uni qòying, uje elektramobilga mator qiliwni harakatini qiliw kere 😄
    И
    махаллийлашадими, уладими, барибир нархи кутарилади...
    бу аксиома
    Shuhrat
    Мусор завод