UzAuto Motors’га савол: Автомагнитоласиз «Cobalt»ни техник соз деб аташ мумкинми?

UzAuto Motors’га савол: Автомагнитоласиз «Cobalt»ни техник соз деб аташ мумкинми?

"Халқ овози" телеграм канали UzAuto Motors'га автомагнитоласиз ишлаб чиқарилиши айтилган «Cobalt» масаласи бўйича мурожаат йўллади.

"Гап шундаки, «Cobalt»нинг магнитоласи шунчаки магнитола эмас, у муҳим ахборотлар берувчи ва алмашинувчи қурилма ҳам. Масалан, соат, ташқаридаги ҳаво ҳарорати автомагнитола мониторида акс этади. Энг ҳайратланарлиси, машиналарнинг авариявий ва бурилиш чироқлари ишлатилганда, унинг овози салонга магнитола орқали овоз карнайларига узатилади.

Яна бир муҳим жиҳати — автомобиль пульти орқали бошқариладиган кўплаб созламалар ҳам айнан машинанинг автомагнитоласи орқали менюга кириб ўзгартирилади. Мана шунақа аломат машина «Cobalt».

Қўпол қилиб айтганда, UzAuto Motors «Cobalt»ни жуда «миясиз» бўлмаса ҳам, «орқа миясиз» ишлаб чиқаришга жазм этмоқда. Иложсиз ўзбек харидори олаверади. Қаёққа ҳам борарди?! Монополия деганлари мана шунақа бешафқат бўлади", деб ёзади канал.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!