Ўзаро жанжал оқибатида икки киши тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди

Ўзаро жанжал оқибатида икки киши тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди

2018 йилнинг 25 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани Оқ олтин МФЙда яшовчи Р.Т. ва О.С.лар шу МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли фуқаро М.К. ҳамда Ж.Ж.ларнинг баданини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада М.К. ва Ж.Ж.лар касалхонага ётқизилиб, Р.Т. ва О.С.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!