Ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланган шахсга ҳукм ўқилди

Ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланган шахсга ҳукм ўқилди

2018 йилнинг август ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Тошкент шаҳар суди раиси Б.Исламов раислигида олиб борилган суд мажлисида судланувчи Азизов Достонбек Садриддин ўғлига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, судланувчи Достонбек Азизов 2017 йилнинг 7 октябрь куни О.А. билан қонуний никоҳдан ўтган. Биргаликдаги турмушлари давомида Азизов аёлини унга нисбатан хиёнат қилганликда асоссиз айблаб, мунтазам равишда ўзаро жанжаллашгани ҳамда калтаклагани учун бир неча марта маъмурий жазога тортилган бўлишига қарамай, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

2018 йилнинг 18 апрель куни соат 1200 атрофида Достонбек рашк туфайли турмуш ўртоғи О.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида пичоқ билан қуролланган ва қонуний никоҳини бекор қилиш учун аёли билан жанжаллашган, танасининг турли соҳаларига пичоқ билан бир неча жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган. О.А. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Суд ҳукмига кўра, Д.Азизов Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Ҳукмдан норози томон шикоят ёки эътироз билдиришга ҳақли экани тушунтирилди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!