Ўз отасини ўлдирган хоразмлик қотил қизга жазо тайинланди

Ўз отасини ўлдирган хоразмлик қотил қизга жазо тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасига кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят эканлиги қайд қилинган.

1996 йилда туғилган М.М (исми ўзгартирилган) отаси С.М билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида унга ошхона пичоғи билан зарба бериб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказиши натижасида С.Мнинг туман тиббиёт бирлашмасида вафот этишига сабабчи бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман суди раиси Ш.Хўжаниёзов раислигида ўтказилган суд муҳокамасида, судланувчи М.М нинг аёллиги, ёшлиги, турмушга чиқмаганлиги, марҳум отасининг ўз қизига нисбатан бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари ва шу билан боғлиқ оиласидаги носоғлом маънавий мухитнинг таъсири инобатга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг д банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!