Уюшган жиноятчиликда айбланган ички ишлар ходимлари оқланди

Уюшган жиноятчиликда айбланган ички ишлар ходимлари оқланди

Дастлабки тергов органи томонидан Султанов Сарвар ва Адамбаев Жўрабек Хоразм вилоятининг Янгибозор туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакил лавозимида ишлаб келиб, олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўғирлик жиноятини ҳисобга олишни қасддан яширганликда айбланган.

С.Султанов ва Ж.Адамбаевларга оид жиноят иши Хива шаҳар судида суд раиси О.Машариповнинг раислигида суд муҳокамасида кўриб чиқилиб, судда аниқланган ҳолатларга асосан жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ва С.Султанов ва Ж.Адамбаевларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўлқиги сабабли уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси О.Машарипов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 9-моддасида, яъни айб учун жавобгарлик принципида шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши, 4-моддасида ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмаслиги қайд этилганлиги билдирди.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!