Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?

Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?

Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум.

Аммо сўнгги пайтларда стресс, турли сурункали хасталиклар, носоғлом турмуш тарзи ва тиғиз иш режими туфайли бу ҳолат ўрта ёшли эркак ва аёллар, ҳатто болаларда ҳам кузатилмоқда.

Шифокорлар уйқусизликнинг давоси мелатонин моддаси эканлигини яхши билади. Чунки у халқона тилда “уйқу гормони” ҳам деб аталади. Мазкур модда инсон танасида ярим тундан эрталабки соат 5:00 гача максимал даражада ишлаб чиқарилади.

Мазкур жараёнинг чўққиси тунги соат 02:00 атрофи ҳисобланади. Болалар қонида эса бу гормон миқдори юқори бўлиши туфайли чақалоқлар жуда кўп ухлайди.

Буюк Британиянинг Оксфорд академияси олимлари уйқусизликка мелатониндан ташқари, В12 витамини ҳам даво бўлишини аниқлади. Негаки, мазкур дармондори инсон танасидаги метаболизм жараёнини нормаллаштириб, уйқу учун замин яратади.

Сабаби, ўз вақтида ва тўйиб ухлаш учун ичаклар фаолияти нормал бўлиши зарур. В12 витамини айни шу жараёнга кўмаклашади.

Олимлар бу хулосани тасдиқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди. Унга узоқ йиллар уйқусизликдан азият чеккан кўнгилли кишилар жалб қилиниб, беморларга В12 витамини берилди. Натижада иштирокиларнинг барчасида ижобий натижа қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!