"Уйимизнинг ҳужжатларини йўқотиб қўйдик, қайта олиш учун нима қилишимиз керак? "

"Уйимизнинг ҳужжатларини йўқотиб қўйдик, қайта олиш учун нима қилишимиз керак? "

— Уйимизнинг ҳужжатларини йўқотиб қўйдик, қайта олиш учун нима қилишимиз керак? (Ж.Т Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани)

Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда унинг эгасининг аризасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг мулк эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида эгасига топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!