Уйи бузилишини истамаган Сардоба фуқароларининг норозилиги юзасидан расмий маълумот берилди

Уйи бузилишини истамаган Сардоба фуқароларининг норозилиги юзасидан расмий маълумот берилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида яқин атрофдаги фуқароларнинг уйлари, чорва моллари ҳамда ҳосилларига зарар етган. Айни пайтда уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, аҳоли истиқомати учун ҳозирланмоқда. Шунингдек, туманда янги кўп қаватли уйлар қурилиши бошлаб юборилган.

Ижтимоий тармоқларда Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида 28 хонадон фуқаролар норозичилиги намойиш этилган видео лавҳа тарқалди. Ушбу фуқаролар хонадонлари махсус комиссияни қарори билан яроқсиз деб топилганлиги аниқланиб, ушбу хонадон эгаларига ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалар учун сертификатлар топширилган. Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан бузилиш ишлари тўхталиб, ушбу вазият юзасидан махсус комиссия ва вилоят ҳокимлигига маълумот киритилган. Бу ҳақда Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!