Уйғурлар масаласи: Ғарб давлатлари Хитойни қоралади, мусулмон давлатлар қўллаб-қувватлади

Уйғурлар масаласи: Ғарб давлатлари Хитойни қоралади, мусулмон давлатлар қўллаб-қувватлади

Қирққа яқин давлат Хитойнинг Шарқий Туркистондаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб БМТга мурожаат йўллади, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Мурожаатда таъкидланишича, “терроризм ва радикализм билан юзлашган Хитой Шарқий Туркистонда касбий таълим марказлари очиш ва бошқа чоралар орқали кураш олиб бормоқда”.

Мурожаатга жами 37 мамлакат қўшилган бўлиб, улар орасида Россия, Саудия Арабистони, бир қатор Африка мамлакатлари, Шимолий Корея, Венесуэла, Куба, Беларус, Мьянма, Филиппин, Сурия, Покистон, Ўмон, Кувайт, Қатар ва БАА бор.

Айтиш мумкинки, ушбу хат ҳафта бошида бир қатор Ғарб давлатлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига йўллаган мурожаатига жавоб бўлди. Унда Хитой Шарқий Туркистондаги уйғурларни оммавий равишда ҳибсга олишни тўхтатишга, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва дин эркинлигини ҳурмат қилишга чақирилган.

Мурожаатга жами 22 мамлакат, хусусан, Австралия, Канада, Япония, Буюк Британия, Франция, Германия ва Швейцария дипломатлари имзо чеккан. Бу мурожаатга қўшилганлар орасида бирорта ҳам мусулмон давлат йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!