“Уйда овқат бўлмагани учун болалар ифторни масжидда қилди”

“Уйда овқат бўлмагани учун болалар ифторни масжидда қилди”

Кения пойтахти Найробининг қарийб 2 миллион қашшоқ яшайдиган Кибера мавзесида олти фарзандли Фотима ҳам истиқомат қилади. Бир неча йил аввал уни эри ташлаб кетган, дея ёзади “Анадўли”.

Фотима XIX аср охирида инглизлар томонидан мажбуран Судандан Кенияга олиб келинган нубяликларнинг авлоди ҳисобланади. У олти фарзандига ҳам оталик, ҳам оналик қилмоқда. Фотиманинг ота-онаси йиллар аввал оламдан ўтган.

Маҳаллий мактабда хизматчи бўлиб ишлайдиган Фотиманинг маоши оиланинг эҳтиёжлари учун етмайди. Рамазон ойи давомида кўпинча озиқ-овқат ололмади, шунинг учун қўшнилари унга ёрдам берди. Уйида овқат бўлмагани сабабли болалари ифтор учун масжидга борди: ўша ерди ҳам намоз ўқиб, ҳам қоринларини тўйдириб келишди.

Фотиманинг уйида электр таъминоти тез-тез узилади, ичимлик суви ҳам, ҳожатхона ва ваннахона ҳам йўқ. Ташқаридаги ҳожатхона ва ваннахонадан қўшнилари билан бирга фойдаланади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!