Уй ҳайвонларини болалардан устун қўйган модель танқидлар остида қолди

Уй ҳайвонларини болалардан устун қўйган модель танқидлар остида қолди

Индонезиялик модель Анжела Панари Инстаграмга янги пост жойлаганидан кейин танқидлар остида қолди.

Маълум бўлишича, бошқа давлатга учаётган модел самолётда бир болакай билан бирга ўтирган. У эса парвоз давомида тинмай йиғлаган. Модель бу ҳодиса ҳақида Инстаграмида эълон қилиб, бўлиб ўтган ҳолатдан шикоят қилган ва "Мен самолётда болаларни эмас, ҳайвонларни ташишга рухсат беришганда кўпроқ хурсанд бўлардим”  дея изоҳ ёзиб қолдирган.

Бироз вақт ўтгач эса қиз фотосуратни ўчириб юборган, лекин шу оз фурсат ичида уни танқид қилувчилар сони анчани ташкил этиб улгурган.

Фойдаланувчилар моделга бундай қилиш яхши иш эмаслиги, у ҳам бир кун она бўлишини таъкидлашган.

Шундан сўнг қиз сўзлари учун барчадан кечирим сўраган.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!