Ўхшамади! Туркманистонда фаолиятини бошлаган ижтимоий тармоқ уч кун ўтиб ёпилди (фото)

Ўхшамади! Туркманистонда фаолиятини бошлаган ижтимоий тармоқ уч кун ўтиб ёпилди (фото)

Туркманистоннинг Биз бярде деб номланган ижтимоий тармоғи 23 декабрь куни ишга тушган эди. 26 декабрдан бери техник сабабларга кўра тармоқ ёпиб қўйилган. Бироқ шундай бўлса-да, уни очиш учун ҳаракатлар бўлаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда turon24 хабар берган.

Туркменпортал нинг ёзишича, Биз бярде Туркманистоннинг илк ижтимоий тармоғи эмас. 2013 йилда Arzuw тармоғи, 2015 йилда Yashlyk.com ва Imenami.tm ижтимоий тармоқлари яратилган. Бироқ айни пайтда уларнинг ҳеч бири ишламайди.

Биз бярде нинг яратувчиси ёш қўшиқчиларга продюсерлик қиладиган Сунгат эсери компанияси раҳбари Эзиз Бекназаровдир. Бугунга қадар ижтимоий тармоқнинг Android версиясини 5 мингдан ортиқ одам юклаб олишга улгурган.

Бу ишимиз фойдаланувчиларга ёқиши учун узоқ ишладик ва уни тайёрлаш жараёнида бир қатор муаммоларга дуч келдик. Биз бярде ни мукаммал деб айта олмаймиз, лекин Туркманистондаги машҳур сайтлардан қолишмайди , деган Эзиз Бекназаров.

Бундан бироз аввал Туркманистондаги барча машҳур ижтимоий тармоқлар Facebook , Twitter , Instagram , Одноклассники ва Вконтакте ҳеч бир изоҳсиз блокланган эди. Фергана агентлиги ушбу тармоқлар фойдаланувчилари қайтадан рўйхатдан ўтса, давлат ишларига молик масалада танқидий изоҳ ёзса ёки лайк босса полицияга чақирилиши ҳақида айтган эди.

27 декабрь куни Қирғизистоннинг машҳур актёри Зарилбек Аликенов Хитой фуқаросини танқид қилгани учун полицияга чақирилган. Аликенов ўзининг Instagram даги саҳифасига Хитойдаги этник қирғизлар қийноқда яшаётгани айтилган видео жойлаштирган.

Унда Хитойга олтин ва темир сотишни тўхтатиш ҳамда Хитой фуқароларини Қирғизистонга киритмаслик таклифлари билдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!