Ухандаги карантин қанча одамни касалланишдан сақлаб қолди?

Ухандаги карантин қанча одамни касалланишдан сақлаб қолди?

Янги коронавирус пандемияси бошланишида Хитойнинг Ухан шаҳрида жорий этилган карантин 700 минг киши касалланишининг олдини олган ва инфекция тарқалишини сезиларли даражада секинлаштирган. 

Хитойлик, америкалик ва британиялик олимлар гуруҳининг Science журналида эълон қилинган мақоласида ана шундай фикр билдирилган. Олимларнинг сўзларига кўра, Ухандаги карантиннинг дастлабки 50 куни Хитойнинг бошқа шаҳарларида чеклов чоралари жорий этиш учун вақтдан ютишга имконият берди.  

Олимлар коронавируснинг тарқалиш каналларини тадқиқ этиш учун касалланиш ҳақидаги маълумотлар, соғлиқни сақлаш органлари ва мобиль телефонлар маълумотларини ўрганиб чиқишди. 

Икки ой аввал Уханда қатъий карантин жорий этилганида Хитой ҳукумати танқидларга учраган эди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!