Уханда торнадо туфайли 6 киши ҳалок бўлди, 218 киши жароҳат олди

Уханда торнадо туфайли 6 киши ҳалок бўлди, 218 киши жароҳат олди

Хитойнинг Хубей провинциясидаги Ухан шаҳрида юз берган торнадо оқибатида олти киши ҳалок бўлди ва 218 киши жароҳат олди. 

Маълум қилинишича, Пекин вақти билан соат 20:39да Ухан атрофидаги Цайдиан ҳудудида ва Уханнинг иқтисодий ривожланиш зонасида Зуншан ҳудудида торнадо юз берди. Шамолнинг тезлиги сониясига 23 метрга етган.

Аввалроқ, олти киши бедарак йўқолгани ва 41 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат натижасида олти киши ҳалок бўлган, 218 киши жароҳатланган.

Шунингдек, 27 та уй вайрон бўлган, 400 та уй, иккита минорали кран ва вақтинчалик иншоотлар тахминан,  8 минг квадрат метр майдон зарар кўрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!