Ухан лабораторияси олимлари коронавирус ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилишди

Ухан лабораторияси олимлари коронавирус ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилишди

AҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Стив Баннон Ухан лабораторияси олимлари Ғарб разведкасига таслим бўлганликларини ва коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида маълумот алмашишганини айтишди. Ушбу маълумот туфайли Ғарб махсус хизматлари Хитойга қарши айбловлар қўзғамоқда. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, баъзи "дефекторлар" AҚШдаги ФҚБ билан биргаликда коронавируснинг пайдо бўлиши бўйича иш қўзғашга ёрдам беришмоқда.

"Улар ҳали ҳам оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилишмади, аммо Ухан лабораторияси олимлари ва Ғарбга келган бошқа одамлар Хитой Коммунистик партиясининг айбдорлигини исботлайдилар. Ўйлашимча, жамият шокка тушади", – деди Баннон.

Унинг қўшимча қилишича, AҚШ разведкасида Пекиннинг айбдорлигини исботловчи далиллар мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!