“Устоз” кўрган “шогирд”: Энди Булоқбоши кадастр бўлими ходими пора билан ушланди

“Устоз” кўрган “шогирд”: Энди Булоқбоши кадастр бўлими ходими пора билан ушланди

Бундан икки ой аввал Андижон вилояти Булоқбоши тумани ер ресурслари давлат кадастри бошлиғи Улуғбек Раҳмонов Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган эди. Мутасадди мансабини суиистеъмол қилиб, туман ҳудудидан 4 сотих ер майдони ажратиб бериш учун фуқаро У.Б. дан 4 минг АҚШ доллари талаб қилган ва кўрсатилган пул маблағини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилганди.

Буни қарангки, Улуғбек Раҳмоновнинг жазоланиши унинг ҳамкасбларига “дарс” бўлмаган экан. 2018 йил 13 сентябрь куни ДХХ Андижон вилояти бошкармаси Булоқбоши туман бўлими ходимлари ҳамда туман Департамент бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ер ресурслари давлат кадастри туман бўлими ер тузувчи мутахассиси А.Қўлдошев, фуқаро Д.Б.га “Ширмонбулоқ Гулшодаси” фермер хўжалигига қарашли бўлган 1 сотих ер майдонини турар жой сифатида унинг хонадони яшаш майдонига қўшиб бериш учун фуқародан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Мутасадди ўзининг “Тико” автомобилида пулни олаётганида қўлга тушди.

А.Қўлдошевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзгатилди. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!