Ўсмир бола қудуққа тушиб кетган 3 ёшли қизалоқни қутқарди

Ўсмир бола қудуққа тушиб кетган 3 ёшли қизалоқни қутқарди

Москванинг Марьино боғида ёш бола тор қудуқ ичига тушиб кетган қизалоқни қутқаришда ёрдам берди. Ушбу кадрлар суратга олинган видео Супер Мамочки Одинцово гуруҳида жойлаштирилди.

Хабарда айтилишига кўра, 3 ёшли қизалоқ қопқоғи мустаҳкам беркитилмаган тор қудуқ ичига тушиб кетади. Яқин жойда турга катта кишилар қизалоқни қутқариш учун тезлик билан қутқарув операциясини бошлашади. Дастлаб улар қизалоққа узун ёғочни тутқазишади, лекин ўз вазнини кўтаришга қизалоқнинг кучи етмайди.

Шундан сўнг улар ёш болани кийимларини ечинтириб, унинг оёғидан ушлаб туриб, қудуқ ичига туширишади. Болака қудуқ ичидаги қизалоқни қўлидан маҳкам тутиб чиқариб олади.

Ушбу бахтсиз ҳодисадан сўнг туман аҳолиси Марьино боғини текшириш ҳақида шаҳар мэри номина мурожаатном ёзишга қарор қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!