USAID украиналикларга яна 80 та генератор ва 22 500 адёл совға қилди

USAID украиналикларга яна 80 та генератор ва 22 500 адёл совға қилди

АҚШ давлат гуманитар ёрдам агентлиги USAID украиналикларга 80 та генератор ва 22 500 адёл совға қилди.Бу ҳақда жума куни АҚШнинг Киевдаги элчиси Бриджит Бринк маълум қилди.

«Россия чироқларни ўчиришга уринаётган бир пайтда, USAID-Украина 80 та генератор етказиб бермоқда», — деб ёзди элчи твиттерда.

Бринкнинг сўзларига кўра, кўрпалар бутун мамлакат бўйлаб расмийлар очаётган иссиқлик станцияларига боради.

Бу партия Украина USAID орқали оладиган умумий ёрдам дастурининг фақат бир қисмидир. Ноябрь ойи бошида АҚШ Давлат департаменти вакили ҳукумат шу мақсадда яна 55 миллион доллар ажратганини эълон қилиб, USAID Украинага жами 1600 та генератор етказиб беришни режалаштираётганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!