Урушни қўллаб-қувватлаган таниқли актрисага қарши "исён" бошланди

Урушни қўллаб-қувватлаган таниқли актрисага қарши "исён" бошланди

Покистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига расмий шикоят билан мурожаат қилиб, ядро қуролига эга икки қўшни давлат ўртасида кескинлик юзага келган пайтда ҳиндистонлик актриса Приянка Чопранинг "урушни қўллаб-қувватлаш" муносабати сабабли унинг БМТнинг яхши ният элчиси лавозимидан четлатилишини сўради.

ЮНИСЕФ ижрочи деректори Генриетта Холсман Форега ёзган мактубда Покистон инсон ҳуқуқлари бўйича вазири Ширин Мазари 37 ёшли актрисани Ҳиндистон бошқаруви остидаги Кашмирда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг миллатчи ҳукуматини оммавий тарзда мақуллаганликда айблади.

Шу ойнинг бошида Ҳиндистон ҳукумати аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган Кашмирнинг автономиясини бекор қилди ва норозилик ҳаракатларидан чўчиган ҳолда мисли кўрилмаган хавфсизликни жорий этди.

"Унинг миллатчилиги,Кашмир хусусида халқаро конвенсиялар ва БМТ қарорининг Моди ҳукумати томонидан бузилиши ва ядровий урушни қўллаб қувватлаши БМТда ўзи эгаллаб турган лавозимининг ишончлилигига путур етказмоқда. У бу лавозимдан олинмас экан, БМТнинг тинчлик учун яхши ният элчиси ғояси бутун дунёда кулгу остига олинади”-деб изоҳ бермоқда Мазари.

2010 ва 2016 йилларда ЮНИСЕФнинг яхши ният элчиси этиб тайинланган Чопра Кашмир баҳсли минтақасида Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари кескинлигининг кучайиши мумкин бўлган пайтда, феврал ойида Твиттерда “Jai Hind [Hail India] #IndianArmedForces”  ( Ҳуш келибсан Ҳиндистон #Ҳиндистон қуролли кучлари) изоҳини қолдирган. Шундан сўнг П.Чопра танқидлар остида қолди.

П. Чопра бу изоҳни Ҳиндистоннинг қирувчи самолётлари Покистон чегарасини кесиб ўтганидан бироз ўтиб қолдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!