Урушдан сўнг чегараларнинг чеки бўлганми?

Урушдан сўнг чегараларнинг чеки бўлганми?

Лихтенштейн Иккинчи жаҳон уруши охирида мусодара қилинган ерини Чехия ҳисобига ўн баравар кенгайтирмоқчи. Халқаро Европа судига бу ҳақда тегишли даъво аризаси тақдим этилган.

Европада урушдан кейин чегараларнинг бундай ўзгариши кўп бўлган. Мисол учун, 1951 йилда СССР ва Польша Львов яқинида ҳар бири 480 километр квадратдан ҳудудни алмашишган. Бундан аввал 1947 йилда СССР Мурманск областида Печенга посёлкаси яқинида Финляндиядан 176 километр квадрат ерни ўз ҳудудига қўшиб олган.

Унутмаслик керакки, яқин тарихда Европанинг бир неча мамлакатлари – Чехословакия, Югославия ва СССР тарқаб кетди, ГДР ва ГФР бирлашди.

«АиФ» (2020 йил, 38-сон) материаллари асосида Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!